Кеча Жарқўрғон туманида пенсия, нафақа ва кам таъминланган оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, қариялар ва кекса ёшдагиларга ҳар томонлама ғамхўрлик қилиш, фуқароларнинг Давлат пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш ва соҳада муаммоларни бартараф этиш юзасидан 2021-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида жойлардаги Маҳалла фуқаролар йиғинлари маъсуллари ва кенг жамоатчиликка тушунтириш юзасидан семинар бўлиб ўтди.
Унда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибияти мудири С.Абдураимов, вилоят Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари С.Раджабов, вилоят солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари Э.Худойбердиев ҳамда туман Кенгаши котибияти мудири А.Саманов, Халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгаши депутатлари, Халқ қабулхона масъул ходими, ҳоким ёрдамчилари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ва маҳаллалар раислари, Ёшлар ишлари агентлиги бошлиғи ва маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, шунингдек, бир қатор ташкилот ҳамда муассасалар вакиллари иштирок этишди.
Семинарда йиғилганларга 2021-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида батафсил ма'лумотлар бериб ўтилди.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024