16 март куни Жарқўрғон туманидаги 2-сектор маъмурий биносида вилоят бўйича йирик муаммоли кредитларни ўз вақтида қайтариш бўйича кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят прокурори С. Турдиев, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи А. Исмоилов, вилоят ҳокими ўринбосари А. Орипов ҳамда вилоятимиздаги туманлар ҳокимлари, сектор раҳбарлари, тижорат банклари бошлиқлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этишди.
Йиғилишни вилоят прокурори С.Турдиев бошқариб бориб, тижорат банкларидан олинган кредитларнинг ўз вақтида қайтарилиши, муддати ўтган кредитларнинг қайтарилиши юзасидан вужудга келаётган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тадбиркорларга тушинтиришлар бериб ўтилди.
Муаммоли кредитларнинг ўз вақтида қайтиши таъминланиши юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024