Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ ЮТУҒИ
Тадбирлар / 2022-03-18

   Туманимизда узоқ йиллардан бўён фаолият юритиб келаётган 12-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернати томонидан кўплаб ютуқлар қўлга киритиб келинмоқда. Бу ердаги ўқувчиларга берилаётган таълим-тарбиянинг яхшилиги сабаб унинг ўқувчиларининг қўлга киритаётган ютуқлари, битирувчиларининг олийгоҳларга кириши даражаси юқорилиги сабабли ҳам ажралиб туради.

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг  «Замонавий мактаб»ларни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Халқ таълими тизимидаги мактаблар орасида «Инновация, технология ва стратегия маркази» давлат унитар корхонаси томонидан «Замонавий мактаб»ларга қўйилган талаблар асосида баҳоланиб, мактаблар рейтинги аниқланди. Унга кўра, ушбу танловда туманимиздаги 12-сонли кимё ва биология фанлари чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернати ИИ-даражали “Замонавий мактаб” мақоми берилди. Бундан ташқари ушбу мактаб “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловида ҳам фахрли 2-ўринни эгаллаб, 75 миллион сўм ютуқни қўлга киритди.

   Ушбу мактабнинг бундан кейинги фаолиятида омад ёр бўлиб, ютуқлари бардавом бўлишини тилаб қоламиз. 

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?