Жарқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига Мустанова Матлюба Абдурашид қизи тайинланди.
Матлюба Мустанова 1974 йилда Жарқўрғон туманида туғилган. 1997 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институтини тамомлаган. Мутахассислиги – Касбий таълим ва техник фанлар.
Меҳнат фаолиятини 2004 йилда Қумқўрғон қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш касб-ҳунар коллежида касбий таълим ўқитувчиси вазифасидан бошлаган.
2006-2007 йилларда Қумқўрғон қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш касб-ҳунар коллежида касбий таълим бўлим бошлиғи, 2007-2015 йилларда Қумқўрғон агросаноат касб-ҳунар коллежида турли лавозимларда, 2015-2016 йилларда Ўзбекистон давлат консерваторияси маънавият ва маърифат ва иқтидорли болалар билан ишлаш бўлими услубчиси, 2017 -2018 йилларда Жарқўрғон саноат касб-ҳунар коллежининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, 2018 йилдан Жарқўрғон саноат касб-ҳунар коллежи директори вазифаларида фаолият юритган.
2019 йилдан буён Жарқўрғон Тўқимачилик касб-ҳунар коллежи директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024