Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
БЕШ ТАШАББУС МУСОБАҚАЛАРИ
Тадбирлар / 2022-03-28

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббусининг ижросини таъминлаш мақсадида 26-27-март кунлари туманимизнинг 3-сектор ҳудудидаги маҳаллалар ёшлари ўртасида 30-сонли мактабда 5 та муҳим ташаббус доирасида “3-сектор ички ишлар бўлими бошлиғи кубоги” учун спорт ҳамда маънавий-маданий тадбирлар ташкил этилди.

 

     Унда минифутбол баҳслари, маҳаллалар қизлари ўртасида эса жамоавий волейбол спорт тури бўйича беллашувлар ўтказилди.

    Маданият соҳасидаги баҳслар махсус ажратилган саҳнада ташкил этилиб, санъатга ошуфта ёшлар ўртасида соҳадаги иқтидорлар ижодлари синовдан ўтказилган бўлса, бир томонда “Ёш китобхон” танлови, яна бошқа томонда “Заковат” баҳслари ташкил этилди. Расм чизиш устаси бўлган санъат шайдолари эса ўз ижод намуналарини намойиш этдилар. 

    

    Тадбирлар бирин-кетин якунланаркан, «Заковат» беллашувида 1-ўрин «Исмоилтепа» маҳалласи (65-мактаб), 2-ўрин «Бешбулоқ» маҳалласи (36-мактаб), 3-ўрин «Олтинтепа» маҳалласи (30-мактаб) жамоалари ғолиб бўлишди. «Ёш китобхон» танловида 1-ўрин 20-ИДУМ ўқувчиси М.Турдимурадовага, 2-ўрин 30-мактаб ўқувчиси Г.Ҳасановага,  3-ўрин 33-мактаб ўқувчиси Ш.Турдимурадовага, «Рассомчилик» бўйича 1-ўрин 7-мактаб ўқувчиси Д.Хўжаевага, 2-ўрин 51-мактаб ўқувчиси Ш.Чориевага, 3-ўрин 55-мактаб ўқувчиси Н.Рахматовага, «Рақс» йўналиши бўйича 1-ўрин 40-мактаб ўқувчиси Г.Болтаевага, 2-ўрин 63-мактаб ўқувчиси А.Холмўминовага, 3-ўрин 30-мактаб ўқувчиси С.Араловага, «Эстрада» йўналиши бўйича 1-ўрин 40-мактаб ўқувчиси Ш.Нормаматовга, 2-ўрин 55-мактаб ўқувчиси С.Жолғашевга, 3-ўрин 13-мактаб ўқувчиси И.Алланазаровага, “Шахмат” йўналиши бўйича 1-ўрин “Қирон” МФЙдан К.Менглиевга, 2-ўрин “Деҳқонобод” МФЙдан Ф.Алмардоновга, 3-ўрин “Соқчи” МФЙдан У.Аноровга насиб этди. “Стол тенниси” спорт турида 1-ўрин “Қорабура” МФЙдан Д.Абдуназаровга, 2-ўрин “Намуна” МФЙдан Р.Эшмўминовга, 3-ўрин “Олтинтепа” МФЙдан Ч.Абдураҳмоновга насиб этди. “Футбол” спорт тури бўйича 1-ўрин “Соқчи” МФЙ,  2-ўрин “Камар” МФЙ, 3-ўрин “Оби ҳаёт” МФЙларга, волейбол спорт турида 1-ўрин “Бешбулоқ” МФЙ, 2-ўрин “Олтинтепа” МФЙ,  3-ўрин “Оқтепа” МФЙ  жамоаларига насиб этди. ғолиблар “3-сектор Ички ишлар бўлими бошлиғи кубоги” соҳибига айланишди ва диплом, медал, қимматбағо совғалар ҳамда пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?