Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ РАИСЛАРИ (ОҚСОҚОЛЛАРИ) САЙЛОВИГА ТАЙЁРГАРЛИК
Тадбирлар / 2022-03-28

     Халқ депутатлари  Жарқўрғон тумани Кенгаши қарорига асосан туманда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида масала муҳокама этилиб, тегишли қарор қабул қилинганди. Унга кўра сайловни ўтказиш комиссияси ташкил этилиб, жараёнга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш бўйича комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

   Йиғилишда туман Адлия бўлими бошлиғи Ғ.Тиловқобилов, туман Кенгаши котибият мудири А.Саманов, туман ҳокими ўринбосари Ғ.Хўжановлар сайловни ташкил этиш тартиб-тамойиллари ҳақида комиссия а'золарига ма'лумотлар бериб ўтишди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?