Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
“ЎЗБЕКИСТОН ТИББИЁТИ ИНСОН ҚАДРИ УЧУН”
Тадбирлар / 2022-03-29

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 март куни “Ўзбекистон тиббиёти инсон қадри учун” мавзусида ўтказилган очиқ мулоқотида берилган топшириқларни амалга ошириш мақсадида 29 март 2022 йилда  Жарқўрғон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли 30-сонли оилавий поликлиникага қарашли 4 та маҳаллаларда Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Комилжон Абдувоҳидов ташаббуслари билан тумандаги антропометрик хатловлар натижасида аниқланган 3-4-гуруҳ аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат самарадорлигини ошириш мақсадида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва туманнинг бир гуруҳ етакчи мутахассислари иштирокида уйма уй бориб тиббий кўриклар ўтказилди.

    Бунда 172 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди, 12 та хонадонга бориб ногиронлиги бўлган, тиббий хизматга муҳтож бўлган инсонлар билан тиббий кўриклар ўтказилди, уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб 8 нафарига статсионар ва амбулатор тарзда даволаниш, 2 тасига ногиронлик гуруҳларига киритиш, 2 тасига санатория ва соғломлаштириш муассасаларида даволаниш бўйича амалий ёрдамлар кўрсатилишига имкониятлар яратилди. Тиббий кўриклар ўтказилган хонадонларнинг оила аъзоларига, қўни-қўшнилари аъзоларига касалликка ва унинг асоратларига чалинмасдан туриб унинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш орқали юқумли бўлмаган касалликлар ва уларнинг асоратларининг олдини олиш, соғлом овқатланиш, туз ва шакарни истеъмол қилишни чеклаш, зарарли одатлардан воз кечиш, эрталабки юриш, югуриш, кечқурунги овқатланишдан кейин кечки сайлларни ташкил этиш масалаларида маҳалла фаоллари, мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, ёшлар етакчилари, ҳоким ёрдамчилари, профилактика инспекторлари ҳамкорлигида  соғломлаштириш ишларини ташкил этиш мавзуларида тарғибот ишлари ўтказилди.

 

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.