Бугун Жарқўрғон туман ҳокимигида Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округ бошқарув аппарати ташкилий-сафарбарлик бошқармаси бошлиғи К.Бердиев, туман ҳокими Б.Ўрақов ҳамда Мудофаа бўлими бошлиғи О.Муродов иштирокида йиғилиш ўткзилди. Унда таълим муассасаларидаги ўқувчи ёшларни Қуролли Кучлар тасарруфидаги Олий ҳарбий таълим муассасаларига саралаб олиш, уюшмаган ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди. Шунингдек, 2022 йил чақирув мавсумида муддатли ва сафарбарлик чақирув резерви хизматига танлаб олинган номзодлар билан суҳбатлашиш, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида масалаларга тўхтали ўтилди.
Суҳбат давомида 2022-йил чақирув мавсумининг олиб борилиши, муддатли ҳарбий хизмат ва сафарбарлик чақирув резерви хизматига номзодларни саралаб олинишида ҳамкорликда ишлар бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилиб, уларнинг ижросини таъминлашлари юзасидан кўрсатмалар берилди.
Жарқўрғон туман матбуот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024