Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ҒАМХЎРЛИК ИФОДАСИ
Тадбирлар / 2022-04-01

   Бугун тумандаги Агра ресторанида Жарқўрғон тумани “Кўзи ожизлар жамиятининг” 90 йиллиги байрами муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари А.Раджабов иштирок этиб, иштирокчиларини байрам билан табриклади. Жарқўрғон тумани “Кўзи ожизлар жамияти”нинг  фаол хизмат кўрсатган аъзоси Рахмонов Мансур 1-гуруҳ ногирони “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирланди.

    

    Шундан сўнг, туман ҳокимлиги томонидан жамият аъзоларига бир пиёла чой ташкил қилиниб, туман Маданият марказининг хонандалари томонидан концерт дастури намойиш этилди. Бундай эътибордан  жамият аъзолари  ўзларнинг миннатдорчиликларини билдиришди.

 Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?