Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ДАВЛАТ РЕЕСТРИГА КИРИТИЛИШИ ТАЪМИНЛАНДИ
Тадбирлар / 2022-04-02

    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2022-йилда географик-обектларни давлат реестрига киритиш бўйича чора-тадбир режаси тасдиқланган  бўлиб ушбу чора-тадбирда белгиланган ишларни амалга ошириш бўйича жорий йилнинг 14-18-март кунлари туман ҳокимининг маслаҳатчилари республика топонимика марказига хизмат сафари билан бориши белгиланган эди.

     Юқорида қайт этилган вазифалар ижроси юзасидан тумандаги бир ном такрор қўйилган ва номи давлат реестрига киритилмаган географик-обектлар бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.

Жумладан:

      1.Тумандаги 6 та аҳоли пункти номи Вазирлар Маҳкамасининг давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2021-йилнинг 7-ноябрда ўтказилган йиғилишида танқид қилинганлиги сабабли аҳоли пунктларига янги ном қўйилди.

  1. Тумандаги 5 та аҳоли пунктиБекавлот”, “Жартепа”, “Янгиҳаёт”, “Кенгдала”, “Қўйгузар” номи билан аталувчи аҳоли пунктлари туманда йўқлиги сабабли давлат реестри базасидан ўчириб ташланди.

      3.2019-йил 22-июнда Халқ депутатлари туман Кенгашининг 54/5-сонли қарори билан туманда янги ташкил этилга “Жануб қалқонлари” маҳалла номи давлат реестрига киритилди.

     4.Жорий йилга қадар тумандаги 66 та маҳалла фуқаролар йиғинидан 1 та маҳалла давлат реестрига киритилмаган эди, ушбу ҳолатни бартараф қилиш мақсадида 1 та маҳалла давлат реестрига киритилиши таъминланди.

    5.Тумандаги 39 та қабристондан 30 та қабристонинг мавжуд номи тасдиқланиб 9 та қабристон номи географик обектга нисбатан номувофиқ бўлганлиги сабабли янги ном қўйилиб давлат реестрига киритилиши таъминланди.

    6.Тумандаги “Маданият” истироҳат боғи (парк) давлат реестрига киритилиши таъминланди.

  1. Тумандаги 2 та зиёратгоҳ “Самандар Термизий” ва “Хўжа Абдулварроқ Ат-Термизий” номи давлат реестрига киритилиши таъминланди.

    8.Тумандаги 190 та номсиз кўча янгитдан номланиб давлат реестрига киритилиши таъминланди.

М.Хакимов, туман ҳокими маслаҳатчиси. 

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?