Хорижий тиллар йўналишидаги тўгаракларни янада ривожлантириш, тўгарак раҳбарларининг педагогик салоҳиятини янада ошириш, тажрибали тўгарак раҳбарларининг иш тажрибасини оммалаштириш мақсадида ўқув семинар ўтказилди.
Жорий йилнинг 31-март куни Жарқўрғон туман “Баркамол авлод” болалар мактабида Вилоят “Баркамол авлод” болалар мактабининг 28-мартдаги 12-сонли буйруғи ижросини таъминлаш ҳамда Жарқўрғон туман “Баркамол авлод” болалар мактабининг 28-мартдаги 35-сонли буйруғи асосида “Хорижий тиллар” йўналишидаги тўгаракларни янада ривожлантириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар юзасидан мактаб тўгараклари ва тармоқ тўгараклари томонидан “Очиқ машғулотлар” ўтказилди. Бу очиқ машғулотларни йиллик тажрибага эга бўлган тўгарак раҳбарлари томонидан ўтиб берилди. Жарқўрғон туман “Баркамол авлод” болалар мактабида ташкил этилган Рус тили тўгараги раҳбари М.Олимова ҳамда 31-мактаб қошида ташкил этилган тармоқ тўгаракларидан “Инглиз тили” тўгараги раҳбари М.Самадовалар “Мир в професии” ва “Сингулар анд плурал” мавзуларида очиқ машғулотлар ўтиб беришди.
Семинарга Вилоят “Баркамол авлод” болалар мактаби директори Б.Қодиров, Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари С.Маматқулова ва “Хорижий тиллар” йўналиши бўйича услубчи Ш.Ражабовалар ҳамда барча туман “Баркамол авлод” болалар мактабининг директорлари, услубчилари “Инглиз тили” ва “Рус тили” тўгарак раҳбарлари тажриба алмашиш мақсадида Жарқўрғон туман “Баркамол авлод” болалар мактабига ташриф буюришди машғулотлар давомида “Рус тили” ва “Инглиз тили” тўгараклари раҳбарлари турли замонавий технологиялар компютер, плаер, CД дисклардан фойдаландилар. Бу техник воситалардан фойдаланиш ўқувчиларнинг чет тилини ўрганишлари жараёнини қизиқарлироқ ва самаралироқ бўлишини таъминлайди.
Жарқўрғон туман “Баркамол авлод болалар мактаби тармоқ тўгаракларидан “Фолъклор тўгараги” 36-мактаб қошида ташкил этилган “Бадиий гимнастика” тўгараги азолари 21-мактаб қошида ташкил этилган “Бадиий гимнастика” тўгараги «Баркамол авлод” болалар мактабида ташкил этилган “Инглиз тили тўгараги аъзолари томонидан рақслар турли чиқишлар бадиий қисмлар намойиш этилди.
Таълим жараёнига замонавий коммуникацион техналогияларни олиб кириш улардан мақсадли ва тўғри унумли фойдаланиш, улар орқали ўқувчида чет тилига бўлган қизиқишни орттириш ўқитиш самарадорлигини оширишда муҳим масала ҳисобланади. Тадбир сўнгида семинарда фаол қатнашган семинар иштирокчилари ҳамда тўгарак раҳбарлари фахрий ёрлиқлар ва совғалар билан тақдирландилар.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024