Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ КУБОГИГА СТАРТ БЕРИЛДИ
Тадбирлар / 2022-04-06

   2022-йил 6-апрель куни  Жарқўрғон туман 2-секторидаги "Марказий Сурхон" МФЙ сида Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Тадбирнинг бадиий қисмида туман Маданият бўлими тасарруфидаги Марказий маданият маркази ,"Оққўрғон" маданият маркази ҳамда Сурхон маданият марказлари қошидаги бадиий жамоалар ва эстрада хонандалари тадбирга ташриф буюрган иштирокчилар  ва меҳмонларга маданий хизмат кўрсатишди.

     Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақасининг очилиш маросимида туман ДХХ бошлиғи сўзга чиқиб мусобақа иштирокчиларига омадлар тилади ва мусобақага старт берди. Дастлабки ўйинда “Эскиқишлоқ” ва “Марказий Сурхон” маҳалласининг ёшлари яшил майдонда туп суришди. Футбол мусобақалари маҳаллалар ўртасида давом этади.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?