Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
СЕКТОР РАҲБАРИ МАҲАЛЛАДА
Тадбирлар / 2022-04-14

   Бугун Жарқўрғон тумани 3-сектор раҳбари Ш.Алламуродов томонидан ўз ҳудудидаги “Оби ҳаёт” маҳалласи фаолияти яқиндан ўрганилиб, бу ерда аҳолига яратилаётган имкониятлар ўрганилди. Дастлаб, маҳалла ходимлари иш фаолияти билан танишилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш буйича топшириклар берилди.

   Шундан сўнг, уйма-уй юриш орқали соғлигида муаммоси бор нуронийлар, ногиронлиги бор фуқаролар ҳамда эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.

    Шунингдек, маҳаллада фаолият юритаётган оилавий тадбиркорлар ҳолидан ҳам хабор олиниб, уларнинг муаммолари бартараф этилди. Қолаверса, маҳалладаги фермер хўжаликлари далаларидаги баҳорги ишлар ҳам ўрганилиб,  қилиниши лозим вазифалар муҳокама қилинди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
14 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.