Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ
Тадбирлар / 2022-04-30

    Тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, эркин фаолият юритишларини таъминлаш ва тадбиркорлик ривожи йўлидаги тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш иқтисодий барқарорликка эришишнинг муҳим омилларидан биридир.

   Шу боис бугун мамлакатимизда тараққиёт локомативи, юрт таянчи бўлган сиз тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва фаолиятларингизни ривожлантириш учун барча имконият ва шароитларни яратиш устувор вазифалардан бири саналади.

   Айни мақсадда бир қатор солиқ имтиёзлари ҳам тақдим этилган бўлиб, бу юртимиз ишбилармонларига фаолиятларини ривожлантириш ва янада кенгайтириш имконини бермоқда.

   Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 мартдаги "Солиқ маъмуриятчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-758-сонли қонуни билан Солиқ кодексига бир қанча ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

   Жумладан, Солиқ кодексининг 483-моддаси ўн иккинчи-ўн бешинчи қисмлар билан тўлдирилиб, бу каби солиқ имтиёзлари тадбиркорларга маблағларини тежаш ва тежалган маблағни фаолиятлари ривожига сарфлаш имконини беради.

   Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. хусусан, 2020 йилда янги Солиқ Кодексини қабул қилинди. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди.

   Мулк солиғи эса 2 фоиздан 1,5 фоизга тушди. Натижада, Жарқўрғонлик тадбиркорларнинг ҳам ислоҳотларга ишончи ортган бўлса, Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўловчилар сони 1,2 мингдан 1,5 мингтага етди.

    “Солиқчи-тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида Жарқўрғон тумани давлат солиқ хизмати ходимлари томонидан жорий йилнинг апрел ойи давомида кўплаб ишлар амалга оширилди:

 - 114 та тадбиркорлик субъектининг 145 дан ортиқ муаммолари ўрганилиб, уларнинг 109 таси бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди;

- Солиқ ходимлари томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 463 та корхонадаги 1754 нафар норасмий ишловчи фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилди;

- 5 та корхоналарга ер солиғи, 6 та корхонага мол-мулк солиғи, 98 та корхонага ижтимоий солиқ, 32 та корхонага айланмадан олинадиган солиқ, 3 та корхонага сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиғидан имтиёзлар қўлланилиб қайта ҳисоботлари олинди.

    Бундан ташқари, тадбиркорлик субъектлари иштирокида 9 маротаба учрашувлар ўтказилиб, солиқ қонунчилигидаги янгиликлар ҳамда ҳисоботларни тўлдириш ва топшириш тартиблари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Анвар АЛМАРДОНОВ, Жарқўрғон туман давлат солиқ

инспексияси бошлиғи вазифасини бажарувчиси.

Изоҳ қолдириш

Рўйхатдан ўтиш
15 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.