Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигида секторлар, бошқарма ва ташкилотлар, Халқ қабулхонаси раҳбарларининг фуқаролар мурожатларини ўрганиш бўйича навбатдаги сайёр қабули Жарқўрғон туманида бўлиб ўтди.
Жарқўрғон туманининг “Нурли диёр” маҳалласидаги текистиль фабрикасида ўтказилган оммавий сайёр қабул давомида 300 га яқин аҳоли мурожаатлари тингланди. Қабул жараёнида эҳтиёжманд оилалар муаммоларини ўрганиш, ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш орқали уларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишларига кўмаклашиш баробарида аҳолини қийнаб келаётган қатор ижтимоий масалаларга ҳам ечим изланди.
Фуқаролардан асосан иш билан таъминлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уй-жой, йўлларни таъмирлаш, газ, сув ва электр таъминоти, таълим, соғлиқни сақлаш, тижорат банкларига оид ва бошқа масалаларда мурожаатлар келиб тушди.
Қабулда нафақат Жарқўрғон тумани, балки қўшни туманлардан келган фуқаролар ҳам кўпчиликни ташкил этди. Муҳими, сайёр қабулдаги мурожаатлар эътиборсиз қолмади, ҳар бир масалага ечим излашга ҳаракат қилинди.
Эндиликда сайёр қабулларда шахсий муаммолардан кўра, жамоавий, ижтимоий ҳамда тадбиркорлик билан боғлиқ мурожаатлар сони ортиб бормоқда. Бу, аввало, одамларимизнинг руҳияти ҳамда дунёқараши, ҳаётга, ўз меҳнатининг натижасига муносабати ўзгараётганидан далолатдир.
Шу тариқа Жарқўрғонда ўтказилган қабулда ҳар бир мурожаатчининг масаласи улар иштирокида шу ернинг ўзида кўриб чиқилди, зарур чора-тадбир белгиланди. Зеро, халқнинг дарду ташвиши билан яшаш энг асосий мақсад бўлиб, унинг рўёби юртимиз равнақига, унинг янада гуллаб-яшнашига, фуқароларнинг тинч, осуда, фаровон ҳаёт кечиришларини таъминлашга хизмат қилади.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024