Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
АҲОЛИ МУАММОЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА
Тадбирлар / 2022-05-16

   Маҳаллалар аҳолиси томонидан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига  бўлган мурожаатларини камайтириш, юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида туман Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ходимлари томонидан маҳаллаларда сайёр қабуллар ташкил этилиб, уларнинг муаммолари ўз вақтида ва жойида ҳал этилмоқда.

   Яқинда ана шундай сайёр қабуллар туманимиздаги "Офтобқўрғон” ва “Оби ҳаёт "маҳалла фуқаролар йиғинларида ташкил этилди. Унда аҳоли мурожаатларини тинглаш билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сонли Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида тушунчалар ҳам бериб ўтилди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.