Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ (ОҚСОҚОЛИ) САЙЛОВИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
Тадбирлар / 2022-05-17

  Мамлакатимизда айни кунларда қизғин жараён, маҳалла раислиги (оқсоқоли) учун сайловлар бўлиб ўтмоқда. Жумладан, туманимиздаги маҳаллаларда ҳам сайловлар уюшқоқлик билан ташкил этилиб, овоз бериш жараёнлари қонунчилик талабларига асосан ўтказилмоқда.

   Сайлов жараёнларида туман кўмаклашувчи комиссияси аъзолари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳам иштирок этишиб, жараёнларнинг ташкил этилиши ва ўтказилишини бевосита кузатиб боришмоқда.

   Аҳолимиздан ўзларининг фуқаролик позицияларини намойиш этган ҳолда сайловларда фаол иштирок этишлари ва ўзлари учун муносиб бўлган номзодга овоз беришга чорлаб қоламиз.

 

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?