Вилоятимизда 3 та – Термиз археология музейи, “Термиз” давлат музей-қўриқхонаси ҳамда Термиз ва термизийлар мероси тарихи музейи фаолият юритаётган бўлиб, уларда юртимизнинг бир неча минг йиллик тарихи ва маданияти, аждодларимизнинг бой илмий меросига оид 200 мингдан ортиқ ашёлар, тарихий маълумотлар сақланмоқда.
18 май – Халқаро музейлар куни муносабати билан бугун ушбу музейларда “Очиқ эшиклар куни” ўтказилиб, ташриф буюрувчиларга бепул хизмат кўрсатилмоқда. Шу муносабати билан Жарқўрғон тумани Ички ишлар бўлими ходимлари ҳам оила аъзолари Термиз шахридаги Археология музейга ташриф буюришиб, у ердаги тарихий буюмлар билан яқиндан танишдилар.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024