Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 октябрдаги 654-сонли “Кам таъминланган оилаларни «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали аниқлаш, уларга кам таъминланган оилалар болалари учун нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида” туманимиз маҳаллаларида Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси раҳбари ва вакиллари томонидан сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Бугун ҳам ана шундай сайёр қабул Сурхондарё вилояти Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқарма бошлиғи Х.Нормаматов ҳамда туман Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими ходимлари томонидан "Янгиобод"маҳалласида бўлиб ўтди. Унда маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли билан суҳбат ўтказилиб, қарор мазмун-моҳияти тушунтирилди. Маҳалладаги аҳолининг соҳага оид саволларига жавоб берилиб, мурожаатларини ижобий ҳал этиш чоралари белгиланди.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024