.
Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор сабаб, уларни турли замонавий ҳамда эҳтиёжи баланд бўлган касбларга ўқитишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Улар Жарқўрғон туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўлими томонидан Тўқимачилик коллежида турли касбларга ўқитилиб, сертификат берилиши йўлга қўйилди. Бу ерда февраль ойида 211 киши тикувчилик, пайвандчилик, компьютер технологиялари ҳамда ошпаз-қандолатчилик касблар бўйича бир ойлик курсларда таълим олишиб, сертификатга эга бўлишлари кутилмоқда. Бундан ташқари Тикувчилик ҳамда пайвандчилик касблари бўйича 3 ойлик курс ҳам мавжуд бўлиб, феврал ойида бу касблар бўйича 39 киши таълим ола бошладилар.
Жарқўрғон тўқимачилик коллежи биносида ўқиб, касб сирларини ўрганаётганларга коллежнинг малакали ўқитувчилари томонидан касб сирлари мукаммал ўргатиб келинмоқда.
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024