Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНИ РАИСИ (ОҚСОҚОЛИ) САЙЛОВИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Тадбирлар / 2022-05-20

   Туманимиз маҳаллаларида маҳалла раиси (оқсоқоли) учун сайлов жараёнлари давом этмоқда. Бугунга қадар туманимиздаги 20 дан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинларида сайлов жараёнлари ўтказилиб, маҳалла раислари сайланди.

   Сайловда маҳалла раислигига номзодларнинг ҳар бирининг дастурлари тингланиб, маҳалла сайловига ташриф буюрган вакиллар томонидан муносиб номзодларга овоз берилмоқда. Овоз бериш жараёнлари тузилган саноқ комиссияси томонидан саноқдан ўтказилиб, ғолиб номзод шу ернинг ўзида эълон қилинмоқда.

   Сайловда овоз бериш жараёнлари қонунчилик талабларига асосан, очиқ ва шаффоф тарзда ташкил этилиб, аҳоли вакиллари сайловни бевосита кузатиб боришлари учун етарли шароитлар яратиб берилмоқда.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?