Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЯНГИ “СТАДИОН” ИШ БОШЛАДИ
Тадбирлар / 2022-05-20

    Спортга бўлган эътибор ортгани сайин, туманимизда ҳам кўплаб спорт иншоотлари барпо қилиниб, ёшларимизнинг бўш вақтлари мазмунли ўтишига имкон яратилмоқда. Айниқса, давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар сабаб, тадбиркорлар ҳам бундай иншоотлар барпо бўлишида камарбаста бўлмоқдалар.

   Яқинда туманимиздаги “Янгиусул” маҳалласида ҳам ана шундай спорт иншооти, мини-футбол майдони тадбиркор Менглиқул Абдураҳмонов томонидан 230 миллион сўмлик ўз маблағи эвазига барпо этилиб, маҳалла аҳлига хизмат кўрсата бошлади. Унинг очилиш маросимида 4-сектор раҳбари А.Алламуродов ҳам иштирок этиб, маҳалладаги уюшмаган ёшлар учун спорт кийимлари, футбол тўплари совға қилди.

   Бу ҳам эндиликда маҳалла ёшларининг футбол ўйнаган ҳолда бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига имконият яратиши шубҳасиз.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?