Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
“5 ТАШАББУС – 5 ИМКОНИЯТ”
Тадбирлар / 2022-05-21

   Президентимиз Ш.Мирзиёв томонидан ёшларни ҳар томонлама етук ва зукко бўлиб етишишлари учун илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида туманимиз ёшлари ўртасида турфа тадбирлар ташкил этилиб, уларнинг ҳар томонлама иқтидорларини намойиш этишларига имконият яратиб келинмоқда. Туманимиздаги 5-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган «Беш ташаббус – беш имконият» тадбирида ҳам мактаб ўқувчиларининг бу борадаги амалга оширилаётган ишлари яна бир бор синовдан ўтказилди.

   Мусиқий дастур билан бошланган тадбир давомида «Ёш рассомлар маҳорати»,  «Жонли табиат» бурчаги, «Ошпазлар беллашуви», «Қувноқ стартлар» спорт мусобақаси, «Моҳир қўллар» тўгараги аъзоларининг кўргазмалари, Китобхонлик тадбири, шахмат-шашка мусобақалари, «Брейн-ринг», «Мен моҳир ошпаз бўламан» ҳамда «Ёш дастурчи» каби бир қатор мусобақаю беллашувлар билан давом этди.

   Тадбирда туман ҳокими ўринбосари А.Раджабов, туман Халқ таълими бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамда мактаб маъмурияти  вакиллари иштирок этишиб, ёшларнинг ҳар бир соҳадаги иқтидорларини кўздан кечиришиб, иқтидорли ёшларнинг фаолиятларига омаблар тилаган ҳолда, ўз маслаҳатлари билан ўртоқлашдилар. 

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?