Тошкент вилоятининг Келес шаҳрида юнон-рум ва эркин кураш спорт турлари бўйича 1999-2004 йилларда туғилган ёшлар (У23) ўртасида Осиё чемпионатига саралаш Республика турнири бўлиб ўтди.
Унда иштирок этган эркин курашчимиз Асомиддин Ҳасанов 74 кг. вазн тоифасида шохсупанинг юқори чўққисини эгаллаб 1-ўринни қўлга киритган бўлса, Яна бир эркин курашчимиз Номоз Абдурашидов 125 кг. вазн тоифасида кумуш медални қо'лга киритди. Ушбу спортчиларимиз мазкур ғалабани қўлга киритишлари билан бир қаторда Осиё чемпионатига ё'лланмага ҳам эга бўлдилар. Низомиддин Умбарқулов мураббийлигида таҳсил олган спортчиларимизни қо'лга киритган ютуқлари билан табриклаб, келгуси мусобақаларда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024