Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
“ДХХ КУБОГИ” ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ
Тадбирлар / 2022-05-26

   Аввал хабар қилганимиздек, бугун минифутбол бўйича “ДХХ кубоги” ўйинларининг финал босқичлари бўлиб ўтди. Дастлабки яримфинал бахсида “Кунчиқиш” ва “Матонат” маҳаллаларининг жамоалари бахс олиб бордилар. Қизғин ва муросасиз кечган баҳсда “Кунчиқиш” маҳалласи жамоаси “Матонат” маҳалласи жамоаси устидан 3-2 ҳисобда устун келиб финалга йўлланма олди.

   Иккинчи ярим финалда эса “Нурли диёр” маҳалласи жамоаси “Олтинтепа” маҳалласи футболчилари билан беллашиб, “Нурли диёр” маҳалласи жамоаси “Олтинтепа” маҳалласи жамоаси устидан 6-3 ҳисобда устун келиб кейинги финалчи бўлди. 3-ўрин учун кечган баҳсда “Матонат” маҳалласи жамоаси “Олтинтепа” маҳалласи жамоаси билан кураш олиб борди. Якунда эса “Матонат” маҳалласи жамоаси 6-2 ҳисобда устун келиб бронза медалини қўлга киритди.

   Финал баҳси эса “Нурли диёр” маҳалласи жамоаси ва “Кунчиқиш” маҳалласи жамоалари ўртасида бўлди. Муросасиз курашларга бой бўлган ўйинда “Кунчиқиш” маҳалласи жамоаси 7-6 ҳисобида ғалаба қозониб чемпионга айландилар. Хуллас, кумуш медаллар “Нурли диёр” маҳалласи жамоасига, олтин медаллар ва кубок “Кунчиқиш” маҳалласи жамоасига насиб этди.

   Шунингдек, бугун ёшлар ўртасида шахмат-шашка бўйича ҳам мусобақалар бўлиб ўтди. Унда туманимиз маҳаллалардан ташриф бюрган ёшлар ўзаро баҳс олиб бордилар. Ўйинлар туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими вакиллари томонидан кузатиб борилиб, якунда ғолиб ва совриндорлар аниқлаб чиқилди.

   Тантанали тарзда ташкил этилган тақдирлаш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари И.Сапаров, туман ҳокими Б.Ўрақов, Туман ДХХ бўлими бошлиғи Э.Эшнаев ҳамда секторлар раҳбарлари иштирок этдилар. Ғолибларни тақдирлаш маросими эса туманимиз ва Тошкентдан келган санъаткорларнинг куй-қўшиқлари билан гала-концертга уланиб кетди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
11 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?