Бугунги кунда ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни тиклаш муҳим масалалардан бири саналади. Зеро, ҳар бир сақлаб қолинган оилалардаги фарзандларнинг етим бўлиб қолишларининг олдини олишга хизмат қилади.
Туман ҳокимлигида ташкил этилган йиғилишда ҳам маҳаллалардаги ажрим ва ажрим ёқасига тушиб қолганлар билан ишлашда амалга оширилиши лозим вазифаларга эътибор қаратилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси вилоят бўлими мудири А. Эшмуродов ва сектор раҳбарлари мавзу юзасидан амалга оширилаётган ишлар ва бажарилиши лозим вазифалар юзасидан маълумот бериб ўтдилар. Йиғилишда туман ҳокими ўринбосарлари, масъул ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этишиб, бу борада ҳар бир ташкилот ва муассасалар ўзларига тегишли соҳалар бўйича маҳаллалар фаоллари билан ҳамкорликда фаолият олиб боришлари таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек, ФҲДЁ ва судларда турган 166 нафар оилаларни тиклаш бўйича туманда ва маҳаллаларда ишчи гуруҳлар тузган ҳолда ажримларнинг олдини олиш бўйича қатъий топшириқлар берилди.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024