Жарқўрғон тумани Болалар-ўсмирлар спорт мактабида 1-июн - ''Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни''га бағишлаб спортнинг бокс тури бўйича 2007-2008, 2009-2010, 2011-2012-йилларда туғилган ўсмирлар ва кичик ўсмирлар ўртасида Жарқўрғон туман очиқ биринчилиги бўлиб ўтди.
Унда бир қатор вазн тоифаларида ёш боксчилар синовдан ўтказилиб, ўз маҳоратларини кўрсатишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилди.
***
Термиз шаҳрида Дзюдо бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон Кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада Жарқўрғон туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Ирода Мамашаева -57 кг. вазн тоифасида 1-ўринни эгаллаб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
***
Кураш спорт тури бўйича 2022-йил 20-27 май кунлари Термиз шаҳрида 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати баҳсларида ҳам туманимиз спортчилари муносиб иштирок этдилар.
Мусобақада ўсмирлар ўртасида 71 кг. вазн тоифасида Арслон Қодиров 1-ўринни қўлга киритиб, ғолиб бўлган бўлса, қизлар ўртасида 63 кг. вазнда Мухлиса Холмуродова, 70 кг. вазнда Чарос Лолахонова, +70 кг. вазнда Дилбар Назаровалар 3-ўринни эгаллашиб, бронза медалларига эга чиқишди.
***
Жорий йилнинг 19-24 май кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳарида ва Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида 2007, 2009 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида "Спорт мактаблари футбол лигаси" мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилояти терма жамоаси ҳам тўлиқ таркиб билан иштирок этиб, 2007 йил туғилган ўсмирлар ўртасида ҳам, 2009 йиллар ўртасида ҳам фаҳрли 2-ўринни эгалладилар.
Мазкур баҳсларда Жарқўрғон туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари 2007 йилларда туғилган ўсмирлар таркибида, Хуррамов Рустамбек, Норқобилов Диёрбек, Бозоров Назарбеклар, 2009 йилларда туғилган ўсмирлар таркибида Абдурахмонов Азаматлар иштиок этиб, ўз маҳоратларини кўрсатдилар.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024