Иккинчи жаҳон урушининг ғалаба билан тугалланиши меҳнаткашларда келажакка умид уйғотди, бутун куч ва ғайратни фақат тинч ҳаёт маромини тиклашга, иқтисодиётни тинч ҳаётга мослаштиришга, уруш оқибатларини барҳам топтиришга йўналтириш имконини берди. Вазифа ниҳоятда мураккаб эди ва уни урушдан кейинги ғоятда оғир (ижтимоий-сиёсий иқтисодий) шароитда ҳал этиш лозим эди.
Республика тинч ҳаётга ишлашга мослашаётган саноат учун, аҳолини озиқ- овқат ва халқ истеъмоли моллари билан таъминлаш учун ёқилғига, электр қувватига, хомашёга катта эҳтиёж сезар эди. Шунингдек, малакали ишчилар ва муҳандис-техник кадрлар етишмас эди. Бунинг учун иқтисодиётни, шу жумладан, саноатни қисқа вақт ичида давр эҳтиёжларини қониқтирувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўтказиш учун аввало бир қатор етакчи тармоқларнинг бир томонламалигини бартараф этиш зарур эди. Шу билан бирга уруш даврида жуда кўп оғирликларни ўз гарданига олган аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш ва талаб-эҳтиёжларини қондириш лозим эди. Бу борада давлат мудофаа қўмитаси 1945 йил 26 декабрда эса "Умум истеъмол молларини ишлаб чиқарадиган енгил саноатни ривожлантириш тўғрисида" махсус қарор қабул қилганини қайд этиб ўтиш зарур..
Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг Ўзбекистонда тинч давр талабига биноан халқ хўжалигини тиклаш ишлари бошланди. Бутун иқтисодиётни, шу жумладан, саноатни қисқа вақт ичида давр эҳтиёжларини қониқтирувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўтказиш учун аввало бир қатор етакчи тармоқларнинг бип томонламалигини бартараф этиш зарур эди. Ўзбекистан меҳнаткашлари олдида турган энг муҳим вазифалардан бири қишлоқ хўжалиги ва у билан боғлиқ саноат тармоқларини ривожлантиришдан иборат эди.
Уруш бевосита республика ҳудудида бўлиб ўтмаган бўлса-да, лекин жуда катта зарар келтирди, айниқса, пахтачиликка катта зиён етди. Уруш йилларид хусусан, 1942 - 1943 йилларда республика жамоа хужаликларида нахта майд< ни 212 минг гектар ерга ёки 24 фоизга, давлат хужаликларида 15, 1 минг гекк ерга ёки 33 фоизга кискариб кетди. Бунинг асосий сабаби пахта экин майдонлар >фнида дон экинлари, канд лавлаги, каноп экиш бир неча баробар ортганлш эди. Худди шу манзарани Сурхондарё вилояти мисолида хам куришимиз мум- кин. Агар 1941 йилда вилоят буйича 104 минг гектар ерга дон экилган булса, 1943 йилда бу ракам 165 минг гектар ерни ташкил этди. Вилоятда 1941 йилда 70000 тонна пахта хосили олиниб, гектарига 17,1 центнерни ташкил этган булса, 1945 йилда 43 минг тонна пахта етиштирилиб, гектарига бор-йуги 10 центнерни ташкил этди, холос.
Пахта ҳосилининг камайиши пахта хомашёси ҳисобига ишлайдиган пахта тозалаш, ёғ-мой, тўқимачилик корхоналари ишига салбий таъсир кўрсатди. Республика қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи бўлган пахтачиликни қайта тиклаш ва янада юксалтириш Ўзбекистон меҳнаткашларининг энг муҳим вазифаси бўлиб қолди. Пахта экиладиган майдонларни тўла равишда қайта тиклаш, пахта ҳосилдорлигини кескин равишда кўтариш, селекция ва уруғчиликни яхшилаш зарур эди.
Шу мақсадда 1945 йил 14 июнда собик ВКП (б) Марказий Комитети ва СССР Халқ Комиссарлари Совети "Ўзбекистонда пахтачиликни қайта тиклаш ва янада ривожлантириш чоралари тўғрисида", 1946 йил 2 февралда эса "1946 - 1953 йиллар даврида Ўзбекистонда пахтачиликни қайта тиклаш ва янада юксалтириш режаси ва тадбирлари тўғрисида" махсус қарорлар қабул қилди. Пахтачиликка алоҳида эътибор берилиши уни қайта ишловчи саноат тармоқлари ривожида кенг имкониятлар очди. 1946 йил октябрь ойида вилоят партия комитети пленумида 1946 - 1950 йилларда Сурхондарё вилояти халқ хўжалигини тиклаш ва ривожлантиришнинг беш йиллик режаси қабул қилинди. Беш йиллик режада пахтачилик саноатини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилди, яъни 1950 йилда вилоятда пахта етиштиришни 34, 7 минг тоннага, урушдан олдинги даврга нисбатан 54, 2 фоизга ўстириш кўзда тутилди. Шу сабабли вилоятда пахта заводлари ва ёғ заводи ишини қайта қуриш, уларни замонавий техникалар билан жиҳозлаш режалаштирилди.
Урушдан кейинги йилларда пахта саноатининг энг муҳим компонентларидан бири саналган пахта тозалаш заводларининг техник қувватини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси олдида турган асосий вазифалар халқ хўжалигини қайта тиклаш ва ривожлантиришнинг 1946 - 1950 йилларга мўлжалланган беш йиллик режасида белгилаб берилган эди.
(Давоми бор).
Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024