Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ФАОЛИЯТИДАН
Тадбирлар / 2022-05-29

   Бугунги кунда Жарқўрғон туманида 66 та маҳаллада 66 та ҳоким ёрдамчилари фаолият олиб бормоқдалар. Биз эндиликда ушбу сарлавҳа остида улар томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида ёритиб борамиз. Бугун туманимиздаги “Зартепа” маҳалласининг ҳоким ёрдамчиси Сафаров Омон Сувонович томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

   Жорий йил 1 апрелдан бошлаб, маҳалладаги ҳунарманд Раъно Омонова томонидан маҳалладаги 10 нафар ишсиз аёллар тикувчилик касбига ўқитилмоқда. Уларнинг 7 нафари “Ёшлар дафтари”да, 3 нафари эса “Аёллар дафтари”да туради. 3 ойлик ўқиш жараёни тугаганидан сўнг, уларнинг барчасига имтиёзли кредит асосида тикув машиналари берилиши режалаштирилди.

   2022 йил март ойида Давлат заҳирасидаги ер майдонидан 6,4 гектар ер майдони аукцион орқали маҳалладаги 32 нафар ишсиз фуқароларга ер майдони ажратиб берилди.  Шундан, 14 нафари “Ёшлар дафтари”да турадиганлар бўлса, 5 нафари “Аёллар дафтари”да, қолганлари ишсиз фуқаролардир.

   Маҳаллада яшовчи фуқаро Эркин Хуррамовга эса апрель ойида 14 фоизли имтиёзли кредит асосида 3 300 000 сўмга “RealMoto” моторолери олиб берилиб, у томонидан маҳалла аҳолисига юк ташиш хизмати кўрсатила бошланиб, унинг бандлиги таъминланди .

   Хуллас, 2022 йилнинг 5 ой давомида 14% имтиёзли кредит асосида 22 нафар ишсиз фуқароларга 4 500 000 сўмдан 25 та тикув машинаси, 3 та 750 000 сўмдан дазмол олиб берилди. Маҳаллада ҳоким ёрдамчиси томонидан аҳоли мурожаатларини инобатга олган ҳолда, уларнинг бандлигини таъминлаш, зарур имкониятларни яратиб бериш борасидаги ишлар бундан кейин ҳам давом эттириб борилаверади.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
18 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.