Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
СЕКТОР ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ БЎЙИЧА ЎҚУВ СЕМИНАР
Тадбирлар / 2022-06-22

     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида” ги низомда белгиланган баҳолаш кўрсаткичларининг мазмун-моҳиятини давлат ишчи ходимлари ҳамда аҳоли ўртасида кенг тадбиқ этиш шунингдек, тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида Жарқўрғон туман ҳокимлиги мажлислар залида секторлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш тартиби бўйича туман ҳокими, сектор раҳбарлари, ҳокимнинг соҳалар бўйича ўринбосарлари, сектор котиблари, тумандаги 66 нафар  маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ҳамда хотин-қизлар фаоллари иштирокида семинар  ўтказилди.

     Семинарда сектор раҳбарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш бўйича янги жорий этилган тизим муҳокама қилинди. Янги кўрсаткичлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

    Тумандаги маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва хотин-қизлар фаоллари ҳамда ёшлар етакчилари фаолияти самарадорлигини баҳолашга йўналтирилган рейтинг тизимининг янги кўрсаткичлари юзасидан маълумотлар тақдим этилди.

    Шунингдек, Давлат органи ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги, ахборот олиш эркинлигини таъминлаш орқали жамоатчилик назоратини такомиллаштириш бўйича таклиф ва муаммолар кўриб чиқилди ҳамда якунда иштирокчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Жарқўрғон тумани статистика бўлими.

Рўйхатдан ўтиш
15 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?
Ҳа
3%
Унчалик эмас
1%
Йўқ
100%
Жами: 2214 овоз берилди.