Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МАТБУОТ АНЖУМАНИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Тадбирлар / 2022-06-12

   Бугунги кунда хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш борасида ҳам бир қатор ўзгаришлар, янгиланишлар амалга оширилмоқдаки, бу ишларнинг замирида халқимизни рози қилиш ётибди.  Жарқўрғон туманида ҳам бу борада олиб борилаётган олиб ишлар тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Мустанова ҳамда Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши котибият мудири А.Саманов иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

  Унда тумандаги маҳаллаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар бўйича маслаҳатчилар, туман Кенгаши депутатлари, журналист ва блогерлар иштирок этишди.

   Матбуот анжуманида  маҳаллаларда фаолият бошлаган хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг вазифалари, қолаверса, уларнинг ўз вазифаларини бошлаганларидан бўён амалга оширган ишлари ҳамда режалари бўйича йиғилганларга маълумотлар бериб ўтилди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?