Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖАРҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ СЕССИЯСИ
Тадбирлар / 2022-07-05

    2022 йил 4 июл куни Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги 44-сессияси бўлиб ўтди. Уни туман ҳокими Б.Ўрақов бошқариб борди. Сессияда туман Кенгаши депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари ҳамда текишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

    Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 8-августдаги ПҚ-3182-сонли ҳамда 2019-йил 8-январдаги ПҚ-4102-сонли қарорларига асосан бириктирилган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда 2021-йил 28-апрелдаги 250-сонли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг моддий ёрдам кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қарори ва белгиланган йўл харитасининг сектор ҳудудида 2022-йилнинг 1-ярим йиллик мобайнида амалга оширилган ишлар тўғрисида сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

    Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида туман ҳокимининг ҳисоботи, Жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғининг 2022-йил 2-чорагида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Ш.Алламуродовнинг ҳисоботи ва кун тартибидаги масалалар бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланиб тегишли қарорлар қабул қилинди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?