Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ СЕМИНАРИ
Тадбирлар / 2022-07-05

   Айни кунларда маҳалла раисларининг малакасини ошириш мақсадида ўқув-семинарлари ташкил этилмоқда.

    Жарқўрғон туманида фаолият олиб бораётган маҳалла раислари Термиз давлат университетида бир ҳафтага мўлжалланган ўқув-семинар дастури асосида малака оширишмоқда. Семинарда маҳалла тизимининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, маҳалла раисларининг асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, маҳалладаги бешлик (ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ва профилактика нозири) билан якдилликда ҳамда ҳокимлар, сектор раҳбарлари, маҳаллий кенгаш ва давлат органлари билан ҳамкорликда иш олиб боришлари батафсил тушунтирилмоқда.

     Мавзулар интерфаол усулда, семинар-тренинг, амалий машғулот ва давра суҳбатлари тарзида ёритиб бериляпти.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?