Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ
Тадбирлар / 2022-08-01

     Бугун Жарқўрғон тумани ҳокимлиги биносида 2023-йилда Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ўқув-семинари ташкил этилди. Унда  Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида"ги Қонун, “Ўзбекистон Республикасида 2022-йилда Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш консепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2019-йил 5-февралдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5655-сон Фармони ва "Ўзбекистон Республикасида 2023-йилда Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида''ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 11-ноябрдаги 710-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида аҳоли пунктлардаги турар жойлар ва бино иншоотлар рўйхатини тузиш;

   Маҳаллаларда регистраторлик участкаларини ташкил этиш;

   Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлигининг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан тайёрланган хариталарини мослигини хатловдан ўтказиш;

   Тайёрланган хариталардаги уй-жойлар ва бино иншоотларни хатловдан ўтказувчи регистраторларни танлаш ва ишга жалб қилиш;

   Маҳалла ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги хонадонлар рўйхати ва ундаги аҳоли сони тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш;

    Хонадонларни рақамлаштириш ишларини якунига етказишни ташкиллаштириш мақсадида туманлар (шаҳар) дан танлаб олинган регистраторларни Давлат статистика қўмитасининг ўқитиш дастурига мувофиқ жорий йилнинг 1-3 август кунлари ўқув семинар ўтказилиши режалаштирилган. Тасдиқланган ўқув семинар режа-графигига асосан туман, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, статистика бўлимлари ва шаҳар, туманларда ташкил этилган рўйхатга олиш бўлимлари томонидан ўқув-семинарларини бўлиб ўтмоқда.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?