Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ АЛМАРДАНОВ АНВАР УРАЛОВИЧНИНГ ОКТЯБРЬ ОЙИ ЯКУНИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТИ
Тадбирлар / 2022-11-03

    Барчамизга маълумки, давлатимиз, хусусан иқтисодиётимиз ривожида тадбиркорларнинг ўрни беқиёс. Шу боис уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фаолиятларини ривожлантириш учун зарурий шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиш устувор вазифалардан бири саналади.

         Давлат солиқ органлари томонидан тадбиркорларнинг муаммоларини ўрганиш, фаолиятлари билан яқиндан танишиш мақсадида мунтазам тарзда бевосита мулоқотлар ташкил этилиб, солиқ қонунчилигига оид янгилик ва ўзгаришлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар бериб борилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар иштирокида 6 маротаба семинар ва учрашувлар ташкил этилиб, соҳалар кесимида 11 та давра суҳбатлари ўтказилди. Шунингдек тадбиркорлик субъектларининг иш жараёнида юзага келаётган муаммоларини ҳал этиш мақсадида вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан ташкил этилган “Солиқчи-кўмакчи” телеграм каналига йўлланган мурожаатларга кўра жами 476 тадбиркорларнинг муаммолари ҳал этилди.

    Бундан ташқари йил бошидан бугунги кунга қадар туманимизда фаолият юритаётган тадбиркорларнинг ҳузурига борган ҳолда 2793 та муаммолари ўрганилиб, ушбу муаммоларнинг 1504 таси солиқ органлари ходимлари кўмагида ҳал этилди ва 1289 та масала юзасидан тушунтиришлар берилди. Жумладан 1044 нафар тадбиркорларга дастлабки бухгалтериясини юритишда кўмаклашилиб,  987 нафар тадбиркорларга “E-imtiyoz”, “E-ijara” ҳамда “E-aktiv” автоматлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланиш тартиблари тушунтирилди.

Тадбиркорлар билан доимий тарзда олиб борилаётган тушунтириш ишлари натижасида 868 та корхонада меҳнат қилаётган 1289 нафар фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилди.

Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхонарларида 211 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 432 нафар, қурилиш корхоналарида 489 нафар ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи 157 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва бюджетга 1,9 млрд.сўм қўшимча маблағ йўналтирилди

2022 йилнинг октябрь ойи давомида вилоятимиз солиқ тўловчилари томонидан 8 млрд 226,2 млн сўм миқдорида солиқ тўланиб, белгиланган прогноз режаси 2 млрд. 17,3 млн. сўм ортиғи билан бажарилди.

    Шу ўринда давлатимиз равнақи ва халқимиз фаровонлигини таъминлашга сафарбар этиладиган солиқларни ўз вақтида тўлаётган ҳар бир юртдошимизга ўз миннатдорчилигимизни билдириб, давлат солиқ органлари ходимлари ҳар бир солиқ тўловчи билан бевосита мулоқотга киришиш, муаммоларига ижобий ечим топиш ва уларнинг фикр-млоҳазалирини тинглашга тайёр эканлигини билдирамиз. Зеро, солиқ маъмурчилигини такомиллаштиришда солиқ тўловчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Анвар АЛМАРДАНОВ, Жарқўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?