Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКСИЯСИ БОШЛИҒИ РАХМАТИЛЛА САТТАРОВНИНГ НОЯБР ОЙИ ЯКУНИ БЎЙИЧА ҲИСОБОТИ
Тадбирлар / 2022-12-09

      Жорий йилнинг ноябр ойида Жарқўрғонлик солиқ тўловчилар томонидан жами  8 035,4 млн сўм солиқ тўланиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5 200,5 млн сўм  ёки 154,5 фоизга ўсишга эришилди.

Жумладан:

 -жисмоний шахслар мол-мулк солиғидан 660,3  млн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 473,7 млн сўмга ёки 139,4 фоизга;

-жисмоний шахслар ер солиғидан 1155,8  млн сўм ундирилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 691,8 млн сўмга ёки 167,0 фоизга ўсишга эришилди.

      Хабарингиз бор Президентимизнинг «Норасмий бандлик улушини қисқартириш ва замонавий ёндашувлар асосида меҳнат ресурслари балансини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ 2022-йил 1-ноябрдан бошлаб 10 та фаолият тури ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилди ва ноябр  ойининг ўзида 711 нафар воҳадошларимиз ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида давлат рўйхатидан ўтди. Бу ўтган октябр ойига нисбатан 274 нафарга кўпдир.

      Ноябр ойида 49 нафар жисмоний шахслар ЯТТ (якка тартибдаги тадбиркор) сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, тадбиркорлик фаолиятини бошладилар. Шунингдек, фаолиятини вақтинча тўхтатган ҳамда тадбиркорлик гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган 24 нафар ЯТТлар қайта давлат рўйҳатидан ўтдилар.

      “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорларга яқиндан ёрдам кўрсатилиб, 114 га яқин муаммолар ижобий ҳал этилди.

Жумладан:

-1 нафар тадбиркорларга имтиёзли кредит олишда;

-61 нафар тадбиркорларга дастлабки бухгалтериясини юритишда;

-52 нафар тадбиркорларга Давлат солиқ қўмитасининг автоматлатлаштирилган ахборот тизимларидан фойдаланиш тартибини ўргатишга кўмаклашилди.

     Хўжалик юритувчи субектлар билан ўтказилган бевосита мулоқотлар ва кенг кўламли тушунтириш ишлари натижасида 48 та корхонада норасмий ишлаётган жами 134 нафар фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилди.

Жумладан:

- ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналаридаги 28 нафар:

- савдо ва умумий овқатланиш корхонарларидаги 34 нафар:

- қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган 29 нафар:

- қурилиш корхоналаридаги 43 нафар фуқароларнинг фаолияти легаллаштирилди ва бюджетга 28.9 миллион сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.

          Ҳурматли солиқ тўловчилар! Солиқлар давлат ғазнасининг асосий манбаидир. Юртимиз истиқболи, ватандошларимизнинг фаровон турмуши, мудофаа қудрати, таълим ва тиббиёт тараққиёти бевосита сизу биз тўлаётган солиқларга боғлиқдир. Шу боис солиқларни тўлаб, эзгу ва хайрли ишларга ўз ҳиссамизни қўшайлик.

 Рахматилла Саттаров,  Жарқўрғон туман давлат солиқ инспексияси бошлиғи.

Рўйхатдан ўтиш
  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сўров ўтказиш
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?