Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидаги «Кийим-кечак» бозорида савдогар аёллар билан милиция ва солиқ ходимлари ўртасида жанжал келиб чиқиб, сотувчи аёлларнинг моллари мусодара қилингани танқид қилинган. Жарқўрғон тумани Давлат солиқ инспекцияси бўлими ҳамда туман ИИБ лар ҳамда «Кийим-кечак» МCNЖ маъмурияти томонидан ўрганиш натижалари бўйича қуйидагича муносабат билдиради:
Жарқўрғон туман Давлат солиқ инспекцияси бўлимининг 2023 йил 12 январь кунидаги 01-сонли йиғилиш баёнини ижросини таъминлаш мақсадида, ушбу ҳолат бўйича Жарқўрғон туман ДСИ раҳбари Р.Сатторов томонидан фуқаролар билан юзма-юз учрашган ҳолда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди ва ҳуқуқий тушунчалар берилди.
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024