
Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан туман ҳокими иштирокида 2021 йил 10 апрель куни “Жарқўрғон туманида Мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилади.
Манзил: Жарқўрғон туман ҳокимлиги биноси.
Бошланиш вақти : 10.04.2021 йил, соат 10:00 да.
Тадбирда туман ҳокими ва унинг ўринбосарлари, туман Мактабгача таълим бўлими мудири ҳамда тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари мавзу доирасида савол-жавобларда иштирок этишади.
Ушбу матбуот анжуманига барча қизиқувчи журналист ва блогерларни таклиф этамиз.
Jarqo`rg`on tuman hokimligi Axborot xizmati.