Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИНГ МОҲИЯТИ
Эълонлар / 2021-06-10

   Тасаввур қилинг, қўлингизда Ўзбекистон харитаси ва унга қараб ҳудудларга доир бирламчи маълумотларни айтиш мумкин. Масалан, Сурхандарёда қанча аҳоли яшайди, Сурхандарёда бандлик масаласи қай аҳволда, Сурхондарёда нечта таълим муассасаси бор, Сурхандарёда аҳоли зичлиги қандай ва шунга ўхшаш бошқа муҳим маълумотлар. Бироқ бундай юзаки ва тахминий кўрсаткичлар билан бугунги жадал ривожланиш ва ислоҳотлар даврида узоқни кўзлаб ниманидир режа қилиш қийин, албатта.

780274
0

Мамлакатимизда 2023 йилда ўтказиладиган  “Аҳолини рўйхатга олиш”нинг моҳияти.
Мамлакатимизда 2023 йилда ўтказиладиган “Аҳолини рўйхатга олиш”нинг моҳияти.
Эълонлар / 2021-06-03

   Тасаввур қилинг, қўлингизда Ўзбекистон харитаси ва унга қараб ҳудудларга доир бирламчи маълумотларни айтиш мумкин. Масалан, Сурхандарёда қанча аҳоли яшайди, Сурхандарёда бандлик масаласи қай аҳволда, Сурхондарёда нечта таълим муассасаси бор, Сурхандарёда аҳоли зичлиги қандай ва шунга ўхшаш бошқа муҳим маълумотлар. Бироқ бундай юзаки ва тахминий кўрсаткичлар билан бугунги жадал ривожланиш ва ислоҳотлар даврида узоқни кўзлаб ниманидир режа қилиш қийин, албатта.

   Аксинча, қўлимизда ҳар бир ҳудудга доир аниқ фактлар бўлса, режаларимиз ҳам, амалларимиз ҳам манзилли ва пухта бўлади. Айнан шунинг учун бизга бутун республикани қамраб оладиган ишончли маълумотлар керак ва улар тадрижий равишда янгиланиб борилиши шарт. Бундай аниқ ва яхлит маълумотлар эса аҳолини рўйхатга олиш асосида олинади. Шунга қараб ўтмиш ва бугун ҳақида фикр-мулоҳаза юритиш ҳамда келажакни фаразлаш мумкин. Шунингдек, бу аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, оилавий ҳолати, бандлиги ва бошқа тавсифлари ҳақида маълумот олишнинг ягона манбаи ҳамдир.

Жарқўрғон туман Статистика бўлими.

СПОРТ БАЙРАМИГА МАРҲАМАТ!
Эълонлар / 2021-05-16

   Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришда “Давлат хавфсизлик хизмати Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги” учун “Соғлом миллат, соғлом келажак” шиори остида уюшмаган, кам таъминланган, имконияти чекланганлар, хорижий мамлакатларда ишлаб келиб, ҳозирги кунда ишсиз бўлган ёшлар ва меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ўртасида Жарқўрғон туманида оммавий спорт мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

  Жумладан,  15-19 май кунлари мусобақаларнинг туман босқичи бўлиб ўтиши белгиланган бўлиб, мини футбол бўйича туман босқичи финал учрашуви эртага 17 май куни, соат 18-00да бўлиб ўтади. Тадбир бошланишидан олдин концерт дастури бўлиб ўтиши ҳам режалаштирилган. Барча тумандошларни ушбу концерт дастури ҳамда футбол баҳси томошаларига таклиф этиб қоламиз.

  Шунингдек, ушбу тадбирлар доирасида шахмат баҳслари ҳам бўлиб ўтади. Белгиланган спорт турлари бўйича мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчиларнинг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланади.

   Ушбу тадбирлар туман марказий ўйингоҳида бўлиб ўтади.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

ЖАРҚЎРҒОНЛИК ЁШЛАР ДИҚҚАТИГА!
Эълонлар / 2021-05-14

   Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни истайсизми? Ишлаб чиқаришни ташкил этмоқчимисиз? У ҳолда Жарқўрғон туман ҳокимлиги сизларни ҳамкорликка чорлайди. Ишлаб чиқаришни ташкил этиб, импорт ўрнини босувчи экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқармоқчи бўлган ёшларга тумандаги 3 та ҳудудда ёшлар кичик саноат зонаси ташкил этилмоқда.

  Ўз ишлаб чиқариши ва бизнесини йўлга қўймоқчи бўлган ёшлар туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

   Туман ҳокимлиги ёшлар кичик саноат зонаси бўйича шуғулланувчи вакил Н.Абдуллаев. Телефон рақами: +998936100072.

   Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими Қ.Абдурахмонов. Телефон рақами: +998990539195.

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
Эълонлар / 2021-05-06

   Ҳурматли тумандошлар! Эртага,  яъни 2021 йил 7 май куни соат 17-00да туман марказий ўйингоҳида "Ёшлар форуми" доирасида,  ҳамда "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!"  шиори остида таниқли санъаткорлар,  шоир ва ижодкорлар,  халқ  артистлари иштирокида концерт дастури бўлиб ўтади.

   Шу жумладан,  эл севган артистлар Эркин Комилов,  Муҳаммадали Абдиқундузов,  ижодкорлар Минҳожиддин Мирзо,  Қўчқор Норқобил,  Бобур Бобомурод,  санъаткорлар Маҳмуд Намозов,  Ҳосила Раҳимова,  Лола Аҳмедова,  Наргиза Азимовалар ўз чиқишлари билан қувонч улашадилар.

   Барча тумандошларни концерт дастурига лутфан таклиф этамиз.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Барчаси: 34 та
Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?