Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

   Бугун туман ҳокимлигида халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг навбатдаги XXV сессияси бўлиб ўтди. Уни туман ҳокими Б.Ўроқов бошқариб борди. Сессияда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришни бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга ва Давлат дастури тўғрисида” 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони ижроси бўйича туман ҳокими Б.Ўроқов маърузаси тингланди.

  Шундан сўнг,  Жарқўрғон туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида С.Холбоев, ҳокимлик ҳузуридаги ер участкаларини бериш масалаларини кўриб чиқувчи комиссиянинг янгидан ташкил этилаётган ва қўшимча ер майдонлари ажратилаётган фермер хўжаликларини тасдиқлаш ҳақида Ш.Туропов, қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида Ў.Ариповларнинг маърузалари ҳам тингланиб, муҳокама қилинди. Сессия якунида барча масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?