Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг "Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш"ҳафталигини ташкил этиш борасидаги вазифалар ижросини таьминлаш мақсадида Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари Жарқўрғон тумани маҳаллаларида сайловчилари билан учрашиб, фуқароларни мамлакатимизда соҳалар бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги режалар билан таништириб, маҳаллада "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га киритилган оилалар билан суҳбат ўтказиб, уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш борасида депутатлик назорати ўрнатиишмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ялпи мажлисида қабул қилинган қонунлар аҳолининг яшаш тарзини яхшилаш, қулайликлар яратишга қаратилмоқда. Шу боис уларни кенг оммага тарғиб этилиши маҳаллий Кенгаш депутатлар томонидан маҳаллаларга борган ҳолда, бир сўз билан айтганда “Маҳаллабай” тарзда амалга оширилмоқда.
© Жарқўрғон тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2021