Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ДЕПУТАТЛАР АҲОЛИ МУАММОЛАРИ БИЛАН ТАНИШМОҚДАЛАР

   Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг "Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш"ҳафталигини ташкил этиш борасидаги вазифалар ижросини  таьминлаш мақсадида Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий  Кенгашлар депутатлари Жарқўрғон тумани маҳаллаларида сайловчилари билан учрашиб,  фуқароларни мамлакатимизда соҳалар бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ва истиқболдаги режалар билан таништириб, маҳаллада "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"га киритилган оилалар билан суҳбат ўтказиб, уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиш борасида депутатлик назорати ўрнатиишмоқда.

  Жумладан, ЎзЛиДеП Жарқўрғон туман Кенгаши раиси, вилоят Кенгаши депутати Тангирова Гулбахор Рўзиевна  тумандаги “Узумзор” маҳалласи аҳолиси билан учрашиб уларнинг муаммолари билан яқиндан танишиб, ечими бўйича ўз назоратини ўрнатди.

   Бундан ташқари, туман Кенгаши депутати М.Равшанова “Ободгузар” маҳалласи аҳолиси билан учрашиб, уларнинг мурожаатларини қабул қилган ҳолда назорат ўрнатиб, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

   Куни кеча эса Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати Ф.Саматов, Жарқўрғон туман Халқ қабулхонаси мудири Ў.Тошбоев, ЎзЛиДеП Жарқўрғон туман Кенгаши аппарат раҳбари Б.Кенжаевлар билан биргаликда   туман Халқ қабулхонасида  мурожаатчиларни қабул қилди. Қабул жараёнида фуқаролар томонидан 15 дан зиёд мурожаатлар бўлди.

   Мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида мурожаатлар муҳокама қилиниб, ечими юзасидан қарорлар қабул қилинди. Қабулхона ва туман Кенгаши депутатлари орқали муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилиши белгиланиб, Республика миқёсидаги муаммолар бўйича депутат Ф.Саматов мурожаатчиларнинг аризасини вазирлик ва идоралар орқали ҳал қилиб борилиши бўйича келишиб олинди.

Jarqo'rg'on tuman hokimligi axborot xizmati.

 

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?