Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
КЕНГАШ ДОИМИЙ КОМИССИЯСИДА

   Бугун туманда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасидаги долзарб вазифалар ижроси тўғрисида масъуллар ҳисоботлари ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалик ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилишларида тингланиб, муҳокама килинди.

    Дастлаб, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари А.Раджабовнинг ҳисоботи ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан тингланиб, муҳокама қилинди.

   Шундан сўнг, 2021 йилда Жарқўрғон туманида қишлоқ ва маҳаллаларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари ижроси тўғрисида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман автомобиль йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори ўринбосари Б.Қосимовнинг ҳисоботи саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалик ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилишида тингланиб, муҳокама қилинди.

   Доимий комиссиялар томонидан ҳисобот берувчилар ҳисоботлари муҳокамадан ўтгач, уларни туман Кенгашининг навбатдаги сессияси киритилиши тавсия қилиб борилади.

Jarqorgon tuman hokimligi Axborot xizmati.

Рўйхатдан ўтиш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?