Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

   Бугун Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг навбатдаги 29-сессияси бўлиб ўтди. Уни Кенгаш раиси, туман ҳокими Б.Ўрақов бошқариб борди.

   Сессияда дастлаб туманни иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлар натижалари, туман даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш чоралари ҳамда Жарқўрғон туманини ривожлантиришга оид дастурлар ижроси тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Алияровнинг ҳисоботи тингланди.

   Фуқраолик ишлари бўйича Қумқўрғон туманлараро судининг 2021 йил 1-чорагида амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахбороти эса маърузачи сайёр қабулда бўлганлиги боис келолмагани сабабли кейинги сессияга қолдирилди.

   Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича “Мактабгача таълим-кадрлар тайёрлашнинг бирламчи бўғини” лойиҳа концепция ижросини ўрганиш тўғрисида “Адолат” СДП Жарқўрғон туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоси, 17-Намуна сайлов округидан депутат О.Жиянов маърузаси тингланиб, ушбу мавзудаги муаммолар кенг муҳокама қилинди.

   Шунингдек, туманда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасидаги долзарб вазифалар ижроси тўғрисидаги, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги,“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар Дастури”нинг ижроси бўйича туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосарининг ахбороти, 2021 йилда Жарқўрғон туманида қишлоқ ва маҳаллаларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги, Эҳтиёжманд оилалар рўйхати асосида уларга манзилли ёрдам кўрсатилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги тегишли комиссияларда тингланган ҳисоботлар бўйича қарорлар қабул қилинди.

  Бундан ташқари, сессияда Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгаши, доимий комиссиялари ва партия гуруҳларининг расмий бланкларини тасдиқлаш тўғрисидаги, Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши депутатининг депутатлик ваколатини муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисидаги, Халқ депутатлари туман Кенгашининг бўшаб қолган ўринга янги депутат сайловини ўтказиш тўғрисидаги ва бошқа масалалар кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

   Сессия якунида “Адолат” СДП Жарқўрғон туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзоси, 17-Намуна сайлов округидан депутат О.Жияновга “Жарқўрғон-Соқчи-Намуна-Гулҳовуз” йўналишига автобус қатновининг йўлга қўйилиши ҳамда Туман Катталар кўп тармоқли поликлиникасига трансформатор ўрнатилишига қўшган ҳиссаси учун Халқ депутатлари туман Кенгашининг Ташаккурномаси топширилди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?