Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
КЕНГАШ ФАОЛИЯТИ

   Бугун Халқ депутатлари Жарқўрғон тумани Кенгашининг Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссияларининг навбатдаги  йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман Кенгаши депутатлари, таклиф қилинган Жарқўрғон туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари А.Раджабов, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари У.Бўриев ҳамда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Чоршанбиеваларнинг ҳисоботлари эшитилди.

   Туманда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида, Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг тиббиёт муассасалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш юзасидан ҳисоботи тўғрисида, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар Дастури”нинг ижроси муҳокама қилинди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?