Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
КЕНГАШ ЙИҒИЛИШЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

   Бугун Халқ депутатлари Жарқўрғон туман  Кенгашининг "Қонунийликни таьминлаш ва коррупцияга қарши курашиш" бўйича доимий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда "Давлат органлари  ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати" хақида туман адлия бўлими бошлиғи Ў.Ариповнинг 2021 йил биринчи ярим йиллиги бўйича ҳисоботи эшитилди.  

   Шунингдек,  Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг "Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича" доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ҳам ўтказилди.

  Мазкур йиғилишда туманни иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлар натижалари, туман даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш чоралари ҳамда “Жарқўрғон туманини ривожлантиришга оид Дастурлар ижроси тўғрисида”ги туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи А.Алияровнинг, Жарқўрғон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудирининг "Секторлар ва ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича" фаолияти юзасидан ахбороти эшитилди.

     

    Барчи ўтказилган йиғилишлар якунида доимий комиссиянинг мазкур масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритилиши белгиланди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?