Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗИНЧИ СЕССИЯСИ

   Бугун Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг навбатдаги ўттизинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни туман ҳокими Б. Ўрақов бошқариб борди. Сессияда туман ва вилоят Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари ва тегишли корхона,ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирок этдилар.

   Сессия ишида "2021 йил 4 июлда ўтказилган Халқ депутатлари туман Кенгашида бўшаб қолган ўринларга сайлов ўтказиш якунлари бўйича туман сайлов комиссияси раиси (Ғ. Хўжанов) нинг ахбороти,Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3182-сонли қарорининг 5-банди талабларига асосан бириктирилган ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича cектор раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг тумандаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жарқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси мудири (Ў.Тошбоев) нинг ахборотлари тингланди.

   Шунингдек, “Қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш” бўйича 2021 йил 6 ойи давомида амалга оширилган муайян ишлар тўғрисида туман прокурори(Б.Ҳайдаров) нинг ахбороти, “Жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси” ўйича туман ички ишлар бўлими бошлиғи (Б.Хидиров) нинг ҳисоботи, Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судининг “Фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш” бўйича амалга оширган фаолияти юзасидан(Я.Беккамов)нинг ахборотлари тингланди.

    Бундан ташқари, “Туманни иқтисодий ривожланиш даражасини баҳолашнинг рейтинг кўрсаткичлари натижалари, туман даражасида ҳал этиладиган муаммоларни бартараф этиш чоралари ҳамда “Жарқўрғон туманини ривожлантиришга оид дастурлар ижроси тўғрисида” туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (А.Алияров)нинг ҳисоботи, Жарқўрғон туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудирининг “Секторлар ва ташкилотлар раҳбарларининг тадбиркорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича” фаолияти юзасидан, Давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати ҳақида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг тумани бўлими бошлиғининг ҳисоботи, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқитиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Эрта турмуш ва эрта туғруқ ҳолатлари ҳамда ажримлар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар Дастури”нинг ижроси бўйича туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосарининг ахбороти, тегишли доимий комиссияларда тингланган ҳисоботлари бўйича қарорлар қабул қилинди.

    Сессия якунида депутатлар томонидан маърузачилар билан савол-жавоблар ўтказилиб, барча масалалр юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарорлари қабул қилинди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?