Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ДЕПУТАТ САЙЛОВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

   Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қонунчилик палатаси депутати Фахриддин Саматов тумандиги ўз сайловчилари билан учрашув ўтказмоқда. Учрашувларда сайловчиларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг ечими бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилиб, ҳар бир муаммо депутат томонидан қайд этиб борилмоқда. O`zLiDeP Жарқўрғон тумани Кенгашида ўтказилган учрашувда табиий газ билан боғлиқ муаммоли масалалар, тумандаги 26-, 27-сонли мактаблардаги ичимлик суви бўйича муаммолар тингланиб, уларнинг ечими тегишли мутасаддилар томонидан амалга ошириладиган бўлди.

    Бундан ташқари, депутат тумандаги  "Марказий Сурхон" маҳалласидаги "Обод қишлоқ", "Обод маҳалла" Давлат Дастурлари асосидан олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Айниқса, маҳалла идораси учун кўпқаватли давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги қурилаётган савдо-ишлаб чиқариш биносининг  2-қаватидан 3 хона ажратилаётганлиги ҳамда Маданият Маркази вужудга келаётганини кўздан кечириб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, 341-сонли сайлов участкасида ҳам бўлиб, у ерда яратилган шароитларни ўрганаркан, жараён бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?