Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЖАРҚЎРҒОН ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 35-СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

   Сессия бошланишидан аввал туман ҳокими Б.Ўарқов ҳамда депутатлар тумандаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда ташкилотларининг кўргазма ярмаркасини кўздан кечирдилар. Туманда 2022-2026 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар билан танишиш жараёнида лойиҳалар аҳамияти юзасида депутатлар ўз фикрлари билан ўртоқлашишдилар.  Шундан сўнг, Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг навбатдаги 35-сессияси ўз ишини бошлади.

 

   Сессияни туман Кенгаши депутати Д.Ҳошимова бошқариб борди. Унда туман Кенгаши депутатлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда ижтимоий тармоқ фаоллари иштирок этдилар.

   Сессия кун тартибида Жарқўрғон туман ҳокими Ўрақов Баходир Абдиқаюм ўғлининг “Жарқўрғон туманида 2021 йилда амалга оширилган ислоҳотлар ҳамда 2022 йилдаги истиқболли режалар” юзасидан туман халқига мурожаати тингланди. 

    Туман ҳокими мурожаати тамом бўлгач, туман Кенгаши депутатлари мурожаатдан келиб чиқиб, ўзларининг саволлари ҳамда таклифларини билдириб ўтдилар. Туман ҳокими Б.Ўрақов берилган саволларга жавоб бериб, билдирилган таклифлар келгуси йил режаларига қўшимча равишда киритилишини айтиб ўтди.

   Сессия якунида кун тартибидаги масала бўйича депутатлар томонидан тегишли қарор қабул қилинди.

Жарқўрғон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
9 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?