Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Жарқўрғон тумани ҳокимлиги
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ЎТТИЗ ТЎҚҚИЗИНЧИ СЕССИЯСИ

    Бугун Жарқўрғон туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгашининг навбатдаги ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Уни туман ҳокими, Халқ депутатлари Жарқўрғон туман Кенгаши раиси Б.Ўрақов бошқариб борди. Сессияда Халқ депутатлари туман ва вилоят Кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирок этишди.

   Сессияда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг тумандаги ижроси бўйича туман ҳокими Б.Ўрақовнинг ҳисоботи, Жарқўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ў.Мўминовнинг 2021 йил мобайнида тумандаги тиббиёт муассасалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш юзасидан ҳисоботи тингланиб, масалалар юзасидан савол-жавоблар бўлиб ўтди. Шундан кейин Жарқўрғон туманида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида масала муҳокама этилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

   Бундан ташқари, Кенгашнинг тегишли комиссияларида кўриб чиқилган “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 14 декабрь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишининг 55-сонли баёнининг 44-банди ижросини таъминлаш мақсадида туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосарининг ҳисоботи, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод маҳалла дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш ва уларнинг ижросини таъминлаш масалалари тўғрисида”ги қарорининг тумандаги ижроси бўйича туман ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2021 йил 15 мартдаги КҚ-203-IV-сонли қарори талабидан келиб туман “Халқпарвар” комиссиясининг уй–жойлар қуриш учун ер участкаларини ажратиш, қурилиш ишларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишда олиб борилаётган ишлари юзасидан” туман ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бола ҳуқуқларининг кафолатларини таьминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан туманда Болалар масалалари бўйича туман комиссиясининг 2021-2022 йил 1-чорагида давомида фаолияти тўғрисида” комиссия котиби ҳисоботлари бўйича ҳам тегишли қарорлар қабул қилинди.

Сессиянинг эфир вариантини қуйидаги ссилка орқали томоша қилишингиз мумкин: https://www.facebook.com/100013670971979/videos/475241734330857

Жарқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Рўйхатдан ўтиш
1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
Сайтимизнинг янги талқини сизга ёқдими?